Жаҳон | 23:38 / 16.09.2020
5045
2 дақиқада ўқилади

Дунёда март ойидан бери коронавирусдан 366 журналист вафот этди

Фото: iStock

Дунёда коронавирус инфекциясидан март ойидан бери 47 та давлатда камида 366 журналист вафот этди. Бу ҳақда Press Emblem Campaign хабар берди.

“Бундан ташқари, январь ойидан бери бошқа турли сабабларга кўра яна 54 журналист ўлдирилган. 2020 йилда ҳалок бўлган жами журналистлар сони 400дан кўпроқни ташкил қилган”, деб маълум қилган ташкилотнинг бош котиби Блез Лемпен.

Унинг таъкидлашича, Ҳиндистонда ОАВ ходимлари ўртасида коронавирусдан ўлимлар сони кескин ошаётгани кузатилмоқда.

Бундан ташқари, 1 июлдан сентябргача коронавирусдан вафот этган журналистлар сони икки баробарга ортган. 

Жумладан, пандемия Лотин Америкаси давлатларида 205 нафар, Осиё – 90, Европа – 28, Африка – 22 ва Шимолий Америкада 21 нафар журналистни ҳаётдан олиб кетган. Давлатлар кесимида энг кўп журналист Перуда вафот этган – 82 нафар. Кейинги ўринларни Эквадор (40 журналист), Ҳиндистон (36), Бангладеш (31), Мексика (26), АҚШ (20), Бразилия (19) ва Покистон (10) эгаллаган. Боливия, Британия ва Нигерияда эса 8 нафардан журналистлар вафот этган.

Бироқ ташкилотда таъкидланишича, журналистлар орасида коронавирус қурбонлари сони расмий рақамлардан кўпроқни ташкил қилади, чунки баъзи давлатлар уларнинг ўлими ҳақида умуман маълумот бермайди. 

Мавзуга оид