Жаҳон | 18:27 / 19.09.2020
111088
2 дақиқада ўқилади

Путин Россия дунёда ҳеч кимда йўқ қуролга эга эканлигини айтди

Путиннинг сўзларига кўра, АҚШнинг ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиб кетиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқишга киришишга мажбур қилган.

Фото: Anadolu Agency

Владимир Путин Россия янги тарихда илк бор мутлақо мукаммал, мамлакатни ҳар қандай ташқи тажовузлардан ҳимоя қила оладиган қуролга эга бўлганлигини айтди.

 "Ўнлаб йиллар давомида биз доим қувувчи ролида бўлишимизга тўғри келди, бу атом, ядро қуроллари, сўнгра стратегик авиация, ундан кейин қитъалараро ракета техникаси соҳаларида. Мана энди, янги тарихимизда илк бор Россия энг замонавий қурол турларига эга, улар бугунги кунда мавжуд барча қуроллардан кучи, тезлиги, аниқлиги бўйича бир неча баравар устун, бундай қурол ҳеч кимда йўқ, ҳар ҳолда, ҳозирча йўқ", - деди Россия президенти.

 Путиннинг сўзларига кўра, АҚШнинг ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиб кетиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқишга киришишга мажбур қилган.

 "Биз АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишига жавобан бу қуролни яратишимиз шарт эди", - деди у.

Мавзуга оид