Ўзбекистон | 17:23 / 21.09.2020
8241
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 48 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 52 мингдан, касалликдан соғайганлар сони эса 48 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

Бугун айни пайтга қадар республиканинг 8 ҳудудида 437 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 48 минг 369 нафарга етди.

Тузалганлар (+437)

  • Тошкент шаҳрида 159 нафар;
  • Тошкент вилоятида 130 нафар;
  • Наманган вилоятида 85 нафар;
  • Жиззах вилоятида 30 нафар;
  • Андижон вилоятида 18 нафар;
  • Бухоро вилоятида 7 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Янги ҳолатлар (+430)
Бугун шунингдек 9 ҳудудда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 430 ҳолат аниқланган ва шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар сони 52 минг 70тани ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳрида 235 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 115 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 21 ҳолат
  • Андижон вилоятида 20 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 12 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 8 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 8 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 7 ҳолат
  • Фарғона вилоятида 4 ҳолат.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида 4 ўлим ҳолати қайд этилди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 437 нафарга етди.

  • Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл);
  • Шайхонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак);
  • Тошкентда яшаган 62 ёшли Х.Ш. (эркак);
  • Тошкентда яшаган 31 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда 3 264 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид