Жаҳон | 23:20 / 24.09.2020
10611
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти миқдори оширилди

Фото: AP

2020 йилда Нобель мукофоти миқдори 1 млн швед кронасига оширилиб, 10 млн кронани (миллион доллар) ташкил қилади.

Охирги 8 йил давомида Нобель жамғармаси даромади ошган ва шу сабабли мукофот миқдорини оширишга қарор қилинган. Бу ҳақда жамғарма раҳбари Ларс Хейкенстен маълум қилди.  

Унинг айтишича, 2012 йилдан бошлаб жамғарма капитали 3 млрд кронадан 4,6 млрд кронагача (300 млн доллардан 460 млнгача долларгача) ошган, бу эса мукофотлар миқдорини оширишга имкон берган.

2011 йилгача ҳам мукофот миқдори 10 млн кронани ташкил қилган, бироқ кейин жамғарма даромади камайгани сабабли у 8 млн кронагача қисқарган. 2017 йилдан эса мукофот миқдори 9 млн кронагача оширилган.   

Жорий йилда Нобель мукофотлари совриндорларини эълон қилиш 5 октябрдан бошланади. Бироқ жорий йилда коронавирус пандемияси сабабли мукофотлар ўз эгаларига онлайн-режимда топширилади. 

Мавзуга оид