Жаҳон | 22:29 / 24.09.2020
3305
1 дақиқада ўқилади

Париждаги қаҳвахона ва барлар эгалари чеклов чораларига қарши намойишга чиқишди

Аввалроқ Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран мамлакат аҳолисини коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ўзаро мулоқотни камайтиришга чақирганди.

Фото: Twitter/BFMTV

 

Париждаги қаҳвахона ва барлар эгалари ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураш доирасидаги янги чеклов чораларидан норози бўлиб намойишга чиқишди. Бу ҳақда Франция ОАВ хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, акция Леон Блюм номидаги майдонда бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар қаҳвахона ва барлар душанбадан бошлаб соат 22:00гача ёпилишидан норози бўлишмоқда.

Аввалроқ Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран мамлакат аҳолисини коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ўзаро мулоқотни камайтиришга чақирганди.

У шунингдек, коронавирус тарқалиш хавфи юқори бўлган ҳудудлардаги иш берувчиларни масофадан ишлаш муддатини узайтиришга чақирди. Бордо, Лилль, Ницца, Париж ва Тулуза ана шундай ҳудудлар сирасига киради.

Францияда бугунга қадар коронавирус юқтириш билан боғлиқ 480 мингга яқин ҳолат қайд этилган, 31 мингга яқин киши вафот этган.

Мавзуга оид