Жамият | 08:59 / 28.09.2020
13886
2 дақиқада ўқилади

Бухорода бангихона сақлаган аёл аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 11 сентябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида, 35 ёшли  Д.М. (аёл) гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун борган фуқаронинг гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши учун ўзининг Қоракўл туманида жойлашган яшаш уйида гиёҳвандлик воситалари ва махсус мосламалар билан таъминлаб, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишга шароит яратиб бериб, бангихона сақлаш жиноятини содир қилган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан аниқланган.

Д.М.нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик воситасини чекишда фойдаланилган бир дона елим идиш (баклашка), 1 дона сигарета қутиси, фалга қоғоз бўлаклари, ёнган гугурт чўплари қолдиқлари, сигарета қолдиқлари, 1 дона стакан, 1 дона 50 минг сўмлик купюрадаги пул ҳужжатлаштирилиб олинган. Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, бир дона елим идишнинг (баклашка) ичида соф оғирлиги 0,24 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Д.М. 200 минг сўм пуллар эвазига фуқарога марихуана гиёҳвандлик воситасини сотганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тадбирда олинган модданинг соф оғирлиги 2,39 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.М. (аёл) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки бангихона ташкил  этиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид