Бугундан бошлаб Ўзбекистонда суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмайди
Президент «Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.
Шунингдек, Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш вақтида ундан турар жойидан маълумотнома талаб қилиниши бекор қилинди.
Мавзуга оид
17:41 / 11.07.2024
Рақобат қўмитаси “Инсон” АЖ суғурта ташкилотига нисбатан иш қўзғатди
10:31 / 30.05.2024
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
18:29 / 21.12.2023
Суғурта компанияси билан 145 млрд сўмни ўзлаштирмоқчи бўлган божхона ходими ҳибсга олинди — Божхона қўмитаси
15:50 / 04.09.2023