Алиев Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларни тўхтатишнинг ягона шартини айтди
Аввалроқ Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича Ереван билан музокаралар учун имконият кўрмаётганлигини айтганди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Боку томонидан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишининг ягона шарти Тоғли Қорабоғ ҳудудидан Арманистон қуролли кучларининг тўлалигича ва зудлик билан олиб чиқиб кетилиши эканлигини айтди. Бу ҳақда Media.az хабар бермоқда.
«Арманистон бош вазири бизга шарт қўймоқда, у еттита шарт қўйди. Биз бу шартларни рад этишимиз ҳақида яқинда айтгандим. Бизда фақат битта шарт бор — Арманистон қуролли кучлари бизнинг ерларимизни тўлиқ таркибда ва зудлик билан тарк этиши лозим. Бу шарт ўз кучида ва агарда Арманистон ҳукумати уни бажарса, жанглар тўхтайди, қон тўкилишига чек қўйилади ва минтақада тинчлик ўрнатилади», — деган Алиев яраланган ҳарбийлар билан учрашув чоғида.
Аввалроқ Алиев Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича Ереван билан музокаралар учун имконият кўрмаётганлигини айтганди. У буни Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ мақоми бўйича тутган позицияси билан изоҳлаган.
Никол Пашинян Россия телевидениеси эфирида қилган чиқишида агар музокаралар ЕХҲТннинг Минск гуруҳи шаклида ўтказилса, Арманистон музокараларга тайёр эканлигини айтганди.
Мавзуга оид
21:54 / 15.10.2024
Бокуда Қорабоғни қайта тиклашга қаратилган халқаро кўргазма очилди
18:55 / 30.08.2024
“Арманистон тинчликдан манфаатдор эмас ва атайлаб вақтни чўзмоқда” — Илҳом Алиев
13:05 / 25.08.2024
Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги анъана – иттифоқчилик: Алиевнинг сафари нимаси билан муҳим?
17:03 / 23.08.2024