Бухорода омборхонага ўғриликка тушган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг июнь ойи ўрталарида номаълум шахс Бухоро вилояти Когон тумани Туткунда МФЙда жойлашган “Когон сув қурилиш” МЧЖ омборхонасининг эшиги қулфини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда кирган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у омборхонадан жами баҳоси 26 382 249 сўмга тенг анча миқдордаги, вазни 902 кг бўлган 11 турдаги болт, 6 турдаги гайка ва 3 турдаги шайбаларни яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича Когон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Когон тумани Туткунда МФЙда яшовчи, 1999 йилда туғилган Ш.Т. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда Ш.Т.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024