Жаҳон | 23:09 / 03.10.2020
11412
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Трампда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бўлганлиги ҳақида хабар берди

Трампнинг шифокорлари матбуот анжумани вақтида унга кислород берилгани тўғрисидаги саволга жавоб беришмади ва "айни пайтда" Трампга кислород берилмаётганини айтишди.

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп шифохонага ётқизилишидан олдин унга Оқ уйда кислород берилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб ABC News хабар бермоқда.

"Трампга яқин манбалар президентда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бўлгани ва у Оқ уйда қўшимча кислород олгани ҳақида  маълум қилди", - деб хабар беради телеканал.

Трампнинг шифокорлари матбуот анжумани вақтида унга кислород берилгани тўғрисидаги саволга жавоб беришмади ва "айни пайтда" Трампга кислород берилмаётганини айтишди.

Дональд Трампнинг аҳволидан хабардор бўлган манбанинг сўзларига кўра, охирги суткада унинг ҳолати "катта ташвиш уйғотган".

Мавзуга оид