Tesla автомобиллар савдоси бўйича рекорд ўрнатди
Tesla компанияси 2020 йилнинг 3-чорагида 139 минг 300та автомобил сотди. Бу эса компания 2-чоракда сотган автомобиллардан 35 фоиз, 2019 йилнинг 3-чорагидагига нисбатан 31 фоиз кўпроқни ташкил қилган.
Ушбу кўрсаткич компания учун чораклик савдолар бўйича рекорд натижа ҳисобланади ҳамда таҳлилчилар кутгандагидан юқори бўлган.
Компания 3-чоракда Model 3 ва Model Y’дан умумий ҳисобда 124,1 минг дона, Model S ва Model X’дан 15,2 минг дона сотган.
Компания йил бошидан бери жами 318 мингта автомобил сотишга муваффақ бўлган. Компания ўз олдига қўйган мақсад - йилига ярим миллионта автомобил сотиши учун 4-чоракда яна 182 мингта автомобил сотиши керак бўлади.
Компания берган ҳисоботга кўра, 3-чоракда 145 мингдан кўпроқ автомобил ишлаб чиқарган. Улардан 128 мингтаси Model 3 ва Model Y ҳамда 16,9 мингтаси Model S ва Model X бўлган. Якунланган 3-чоракда ишлаб чиқариш ҳажми 2-чоракдагига нисбатан 44 фоиз юқори бўлган. Tesla чорак бўйича молиявий ҳисоботни октябрь охирида тақдим этади.
Мавзуга оид
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024
Tesla 2025 йилда Хитой ва Европа бозорларига «автопилот» тизимини олиб кирмоқчи
13:31 / 23.08.2024
Tesla заводи туфайли Берлин яқинида 500 000 дарахт кесилди
23:08 / 22.08.2024