Жаҳон | 09:34 / 04.10.2020
22522
1 дақиқада ўқилади

Катталарда коронавируснинг болаларга хос асоратлари қайд этила бошланди

Америкалик олимлар аввал коронавирусга чалинган болалардагина кузатилган асоратлар эндиликда бир қатор ҳолатларда катталарда қайд қилинаётганини маълум қилишди. Жумладан, катта ёшли беморларда Кавасаки синдромида кузатиладиган асоратлар - тери тошмаси, тил қизариши ва оёқ-қўллар шишиши кузатилмоқда. 

Фото: Adriano Machado/REUTERS

Бундан ташқари, организмнинг турли тизимлари ишида бузилишлар қайд қилинмоқда

“Бу коронавирусдан кейинги яллиғланиш синдроми – иммун тизими издан чиқишининг янги тури”, деб тушунтирмоқда олимлар.  

Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусни бошдан ўтказганларда MIS-A яллиғланиш синдроми пайдо бўлиши мумкин. Бу синдром болалар ва ўсмирларда коронавируснинг оғир асорати ҳисобланади. Бу синдромнинг аломатлари аритмия ва ошқозон оғриқлари ҳисобланади.

Таъкидланишича, ушбу синдром инфекцияга чалингандан 2 ҳафтача ўтиб пайдо бўлган.

Бундай ҳолатлар ҳақида биринчи бўлиб Британия, сўнгра Испания, АҚШ, Франция шифокорлари маълум қилган.

Катталарда бу синдромда нафас йўллари касалликлари кузатилмаган ҳолда юрак-томир, овқат ҳазм қилиш, тери ва неврологик симптомлар қайд қилинган.

Ушбу синдром Кавасаки синдроми ва инфекцион-токсик шокка ўхшаш намоён бўлади.

Мавзуга оид