Янги Зеландия коронавирус устидан иккинчи марта ғалаба қозонди
Янги Зеландиянинг энг йирик шаҳри Оклендда коронавируснинг иккинчи тўлқинидан кейин карантин чоралари юмшатилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн маълум қилди.
“Окленд ва Янги Зеландия аҳолиси икки марта натижа берган режага амал қилди ва яна ушбу вирус устидан ғалаба қозонди”, деб айтган Ардерн.
Бош вазир Окленд аҳолисини августда киритилган иккинчи карантиннинг тугаши билан табриклади. Энди шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилади.
Шу билан бирга, Ардерн коронавирус тарқалиши назорат остига олинган бўлса-да, аҳолини ҳушёр бўлишга чақирган.
Аввалроқ, апрелда Янги Зеландияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмай қўйгач, мамлакат коронавирусни енггани эълон қилинганди. Бироқ августдан мамлакатнинг энг йирик шаҳри Оклендда коронавирус тарқалиши қайтадан авж ола бошлаган.
Мавзуга оид
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
01:09 / 10.10.2024
Янги Зеландияда уч йил олдин фарзандлари билан уйидан қочиб кетган ота илк бор кўриниш берди
23:07 / 05.09.2024