Трамп Оқ уйдаги ишига қайтди
Коронавирусдан даволанишни давом эттираётган АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги ишига қайтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Брайан Моргенстерн маълум қилди. Трамп “Дельта” довули билан боғлиқ вазият ва иқтисодиётни жонлантириш чоралари бўйича брифинг ўтказган.
“Мен учун “Дельта” довули бўйича брифинг ўтказишди ва мен Техас губернатори Грег Эбботт ва Луизиана губернатори Жон Бел Эдвардс билан суҳбатлашдим”, деб ўз ишига қайтишига изоҳ берган Трамп.
Оқ уйда Трамп инфекция юқтирмаслиги кафолатлангани таъкидлаб ўтилган.
Таъкидланишича, Оқ уйнинг Трамп ишчи хонаси - Овал кабинети жойлашган қанотида охирги соатларда ҳарбий соқчилик қилмоқда. Бу эса президент ўз иш ўрнида эканини англатади.
Трамп 2 октябрда ўзи ва рафиқасида коронавирус аниқланганини маълум қилган. У 3 кун шифохонада ўтказгач, Оқ уйга қайтган.
7 октябрда Трампнинг шифокори президент ўзини яхши ҳис қилаётгани, унинг қонида коронавирусга қарши антитаналар топилганини маълум қилган.
Бироқ Трампнинг бунчалик тез ишга қайтиши АҚШнинг кўплаб ОАВларида хавотирлик уйғотган. The Hill нашрининг эслатиб ўтишича, АҚШ расмий идораларининг амалдаги тавсияларига кўра, коронавирусга чалинганлар вирусни бошқа одамларга юқтирмаслик учун камида 10 кун ўзини яккалаши лозим.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
23:13 / 13.07.2023
Оқ уйда топилган кокаиннинг эгаси аниқланмади
13:52 / 07.07.2023
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
11:04 / 25.03.2023