Жаҳон | 21:08 / 09.10.2020
7742
1 дақиқада ўқилади
Дунё бўйича COVID-19 ҳолатлари бўйича янги рекорд қайд этилди
Энг кўп касаллик юқтириш ҳолатлари Ҳиндистон (70 496та) ва АҚШда (52 458та) қайд этилди.
Дунёда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича сурункасига иккинчи кун рекорд қайд этилмоқда. Ўтган сутка давомида 350 766та янги ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Кеча сутка давомида 338 779та янги ҳолат қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Энг кўп касаллик юқтириш ҳолатлари Ҳиндистон (70 496та) ва АҚШда (52 458та) қайд этилди.
Worldometers сайтининг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 36,9 миллиондан ошган, 1 миллиондан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023