Чехия ҳукумати коронавирус сабабли изоляция режимини тиклашни ўйламоқда
Аҳолиси 10,7 млн кишини ташкил этувчи Чехияда зарарланиш ҳолатлари 110 мингга яқинлашган, 905 киши вафот этган.
Чехия ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпайганлиги сабабли янги изоляция режимини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Associated Press агентлигининг хабар беришича, Чехияда ўтган суткада 8 618та янги ҳолат аниқланган. Ундан бир кун аввал эса 5 394та янги ҳолат қайд этилганди, деб хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аҳолиси 10,7 млн кишини ташкил этувчи Чехияда зарарланиш ҳолатлари 110 мингга яқинлашган, 905 киши вафот этган.
Мамлакат ҳукумати аҳолини масъулиятли бўлишга чақирмоқда. Бош вазир Андрей Бабиш агарда зарарланиш ҳолатлари ўсишда давом этадиган бўлса, ҳукумат изоляция режимини қайтаришини билдирди.
Унинг қайд этишича, вазият жуда жиддий ва одамлар хавфсизлик чораларига риоя қилишлари зарур.
2 октябрдан Чехияда кинотеатрлар, театрлар, музей ва галереялар ёпилмоқда, университет ва мактаблар таълимнинг масофавий шаклига ўтади, спорт тадбирларини ўтказиш тақиқланади.
Мавзуга оид
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024