Мутахассис коронавирусга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш йўллари ҳақида маълум қилди
Ҳар қандай одам ўз одатларини ўзгартира олса, коронавирусга қарши шахсий ҳимоя даражасини ошира олади.
Россиянинг Вирусли инфекциялар профилактикаси ва уларни даволаш илмий-ахборот маркази директори Георгий Викулов иммун тизими ҳар қандай вирусдан асосий ҳимоя эканини эслатиб ўтган ва уни мавсумий касалликларга тайёрлаш ўз қўлимизда эканини айтган.
Бунинг учун мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиш лозим. Бироқ бунда ҳам меъёрга амал қилиш керак. Ҳаддан ортиқ жисмоний фаоллик ҳам кам ҳаракатли турмуш тарзи каби иммунитетга салбий таъсир кўрсатади. “Ҳаддан ортиқ зўриқиш кучли стресс омили бўлиб, у дистрессга айланиб, эндокрин механизмлар орқали кўплаб иммунологик реакцияларни йўққа чиқариши мумкин”, деб тушунтирган мутахассис.
Меъёридаги жисмоний фаоллик билан бирга овқатланишдаги одатлар ҳам муҳимдир. Иммунологнинг таъкидлашича, иммунитетга юрак-томир тизимининг ҳолати ҳам таъсир кўрсатади. Ушбу тизимнинг ҳолати эса холестерин миқдорига боғлиқ. Шу сабабли ёғли таомларни истеъмол қилишдан қочиш лозим. Шунингдек, тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш каби зарарли одатларни ташлаш зарур.
Аввалроқ совқотиш иммунитетнинг юқумли касалликларга қарши курашувчанлигини заифлаштириши маълум қилинганди. Шу сабабли коронавирусга чалиниш даражаси ошганда иссиқда қолиш муҳим ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:28 / 07.10.2024
Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
09:38 / 22.08.2024
Аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет бор - Санэпидқўмита
16:43 / 14.08.2024
Мактаб мавсуми арафасида шифокор ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берди
22:17 / 31.05.2024