Жаҳон | 15:01 / 22.10.2020
10532
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Россия ва Беларуснинг дунёда дўстлари камлигини айтди

Фото: РИА Новости

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашувда «пандемиядан шокка тушган» дунёда Россия ва Беларуснинг дўстлари камлигини айтган.

«Бу ғазабланган, айниқса, пандемиядан ақлдан озган дунёда бизнинг дўстларимиз кам. Очиғини айтганда, барчанинг Россия ва Беларусга сиёсий қизиқиши мавжуд. Биз ўзига хос муносабат билдиришимиз керак», деган Беларусь раҳбари Мустақиллик саройида бўлиб ўтган учрашувда.

Унинг сўзлари «Пул первого» Телеграм-каналида келтирилган, ушбу телеграм канал биринчилардан бўлиб давлат раҳбарининг фаолияти тўғрисидаги хабарлар ва видеоларни нашр этади ва кейинчалик бу хабарлар расмий манбаларда такрорланади.

Наришкин Минскка пайшанба куни эрталаб келди. У эълон қилинмаган визит билан ташриф буюрган.

Мавзуга оид