Марказий Осиё халқаро институтига директор тайинланди
Президент Администрацияси шўъба мудири Анвар Носиров фаолиятини янги ташкил этилган Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимида давом эттиради.
Президент фармойишига асосан, Анвар Жамолиддинович Носиров Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинди.
Анвар Носиров бунга қадар Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати Ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган. Бундан аввал эса Ташқи ишлар вазирлиги тизимида масъул лавозимларда, хусусан, вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган; Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги доимий вакили, ШҲТ бош котиби ўринбосари бўлган.
Маълумот учун, Марказий Осиё халқаро институти 2020 йил августида президент қарори асосида ташкил этилган.
Мавзуга оид
09:44 / 10.09.2022
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида барча соҳаларда 80 дан ортиқ тадбир ўтказилди
16:34 / 15.07.2021
Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди
12:48 / 03.04.2021
Марказий Осиё халқаро институти Россиянинг нуфузли таҳлил марказлари билан ҳамкорлик ўрнатди
11:22 / 23.09.2020