Light | 10:16 / 25.10.2020
104865
3 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея меҳмонхоналари тасвирланган 15 камёб сурат

Шимолий Корея меҳмонхоналарига ташриф буюрган фотограф уларнинг асл кўринишини суратга муҳрлади.

Шимолий Корея азалдан дунёни қизиқтириб келган ва у ҳақида мавзу очилганда сўзловчи ўз тасаввурларини ишга солишига тўғри келади. Ниҳоят Пхеньяннинг туристлар (камдан-кам бўлса ҳам) тўхтайдиган меҳмонхоналари билан танишиш имконияти пайдо бўлди.

Ушбу фотосуратлар Шимолий Корея пойтахтидаги ўнта меҳмонхонага ташриф буюриб, мамлакатнинг сайёҳлик соҳаси умумий олганда қандай кўринишда эканини намойиш этган Никол Рид томонидан олинган. Никол, меҳмонхоналар Шимолий Кореяда суратга олиш мумкин бўлган энг оддий масканлар эканлигини тан олди, чунки уларга киришда жуда кўп ҳужжатлар талаб қилинмайди, уларнинг сиёсат билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва ҳар қандай саёҳатчи уларга ташриф буюриши мумкин.

Рид бир қизиқ хулосага келди: ҳатто Шимолий Корея сингари тоталитар мамлакатда ҳам ижод учун жой топилади. Оддий одамларнинг кийиниши, хонадон ва уйлардаги безаклар каби, бир-биридан фарқланмаса ҳам, меҳмонхоналар жуда ўзгача. Уларнинг ҳар бири ички дизайн учун лицензия олган, шу сабабли ҳам ранго-ранг тушлик заллари, хоналар ва вестибюлларга эга. Мамлакат дунёнинг бошқа қисмидан узилиб қолгани ҳисобга олинса, ташқи томондан ҳеч қандай таъсир сезилмайди. Бу эстетика ва безакларнинг барчаси маҳаллий отельерларнинг хизматидир.

Ушбу ўнта меҳмонхона ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери ишламоқда ва аслида улар бўш, чунки мамлакатда сайёҳлар сони жуда кам. Бироқ, меҳмонхоналар ҳануз ўз фаолиятини давом эттирмоқда, улар мунтазам равишда таъмирланиб, тартиб сақланяпти. Уларда бассейнлар, конференц заллари, боулинг, караоке мавжуд. Аммо, албатта, улар урушдан кейинги меъморчиликка хос бўлган милитаризм руҳини сақлаб қолган, ичкарида эса қадимги интерьерлар мавжуд бўлиб, улар ўнлаб йиллар давомида янгиланмаганга ўхшайди. Уларнинг барчаси ўз мамлакатлари руҳига йўғрилган: сиёсатчиларнинг портретлари етарлича топилади, шунингдек, ходимлар ҳам меҳмонлар эътиборини ўзига қаратиб қаддини тик тутиб туради.

Мавзуга оид