Спорт | 14:32 / 27.10.2020
11374
1 дақиқада ўқилади

Лазиз Ҳасанов 7-DAN қора белбоғ соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик таэквондочилар халқаро эътирофга сазовор бўлишди. Ўзбекистон таэквондо ITF миллий ассоциацияси президенти Лазиз Ҳасанов эндиликда 7-DAN қора белбоғ соҳиби бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Kun.uz'га маълум қилди.

Лазиз Ҳасанов, шунингдек, Халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан халқаро тоифадаги инструктор сертификатини ҳам қабул қилиб олди. Ўзбекистон таэквондо ITF миллий ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими раҳбари Убайт Мукаррамов эса 6-DAN қора белбоғ соҳиби бўлди. Унга ҳам Халқаро тоифадаги инструктор сертификати топширилди.

Маълумот учун, спортчи ёки мураббий Халқаро таэквондо ITF федерациясининг 7-DAN даражасини олиши учун ушбу спорт турида камида 30 йил фаолият олиб борган бўлиши лозим. Лазиз Ҳасанов эса 31 йилдан буён таэквондо билан шуғулланади ва мураббийлик қилиб келади.

Мавзуга оид