Спорт | 16:28 / 31.10.2020
12102
2 дақиқада ўқилади

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда

Собиқ ринг қироллари Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг 28 ноябрь куни ўтказилади. 

Фото: Earl Gibson/BET/Getty Images

Машҳур боксчилар кичик Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг омма тарафидан жиддий қабул қилинмоқда. MMA Fighting'нинг хабар беришича, бу ҳақда боксчилар матбуот анжуманида айтиб ўтишган.

Хусусан, Тайсон мухлислар ҳақиқий жанг кутишаётганини таъкидлади. Жонс ҳам унинг фикрларига қўшилишини билдирди.

«Агар бунга ишонмасангиз, демак сиз билан нимадир нотўғри… Ҳа, ким ҳам Майкка қарши ўзини кўргазмали жанг кутаётганини ўйлаб рингга чиқарди. Бизда махсус бош кийимлар бўлмайди. Кўргазмали жанг? Йўқ, ҳаммаси қандай бўлиши керак бўлса, шундай бўлади», – деган Рой.

Собиқ ринг қироллари Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг 28 ноябрь куни ўтказилади.  

54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Рой Жонс рингга кўтарилиши ҳақидаги гап-сўзлар июль ойида пайдо бўлган эди. Маълум қилинишича, намойишдан тушган пуллар хайрия ташкилотларига йўналтирилади.

2005 йилдан буён профессионал боксда рингга тушмаган Майк Тайсон 58та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 50тасида ғалаба қозонган. Охирги марта 2018 йилда рингга кўтарилган Рой Жонсда 66та ғалаба ва 9та мағлубият бор.

Мавзуга оид