АҚШнинг йирик нашрлари Байденнинг сайловдаги ғалабасини эълон қилди
АҚШ президентлик сайловларига демократлар партиясидан номзод қилиб кўрсатилган Жо Байден сайловда ғалаба қозонди. Бу ҳақда АҚШнинг бир қатор йирик нашрлари ёзишди.
Узоқ йиллардан буён сайлов натижалари таҳлили билан шуғулланувчи Associated Press ҳисоб-китобига кўра, Байден Пенсильваниядаги ғалаба ҳисобига 284 та овоз олиб, ғолиб бўлди. АҚШ президентлигига сайланиш учун эса 270 та вакиллик овози етарли.
NBC ҳисоб-китобига кўра, Байден Пенсильваниядаги ғалаба ҳисобига 273 та овоз билан президентликка сайланган. Чунки Аризонадаги натижалар расман якунланмаган. CNN ҳам Байден сайловда ғолиб бўлганини эълон қилди. Трампнинг тарафдори бўлган Fox News ҳам Байден сайловда ғолиб бўлганини тасдиқлади. Бироқ Байденнинг ғалаба қозонгани расман эълон қилингани йўқ.
Олдинроқ Жо Байден америкаликларга мурожаат қилиб, сайловларда ғолиб бўлишга шубҳа қилмаслигини ва камида 300 та овоз тўплашга ишонишини айтганди. Трамп эса Твиттер орқали ўзининг катта фарқ билан ғалаба қозонганини ёзганди.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
13:30 / 10.11.2024