Жаҳон | 22:50 / 13.11.2020
5475
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда толибларнинг ҳарбий базага ҳужуми натижасида 14 киши ҳалок бўлди

Толиблар ҳарбий базани бир неча соат эгаллаб туришган, аммо хавфсизлик кучлари уни ўз назоратлари остига қайтариб олишга муваффақ бўлган.

Фото: Anadolu Agency

Афғонистоннинг Қундуз вилоятида толибларнинг ҳарбий базага ҳужум қилиши оқибатида 14 нафар ҳарбий яраланди, яна 12 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда TOLO News хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг 12 нафари хавфсизлик кучлари ходими бўлиб, икки нафари полициячи. Ўз навбатида камида ўн нафар толиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Толиблар ҳарбий базани бир неча соат эгаллаб туришган, аммо хавфсизлик кучлари уни ўз назоратлари остига қайтариб олишга муваффақ бўлган.

Ноябрда Кобулдаги университетга қилинган ҳужум оқибатида 20га яқин киши ҳалок бўлганди.

 

Мавзуга оид