Жамият | 16:30 / 13.11.2020
8462
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Akfa Lighting LED: 10 йил йўлингизни ёритиб!

«Akfa Lightning LED» компанияси ўзининг биринчи юбилейини нишонлади. Узоқ йўлни босиб ўтган ва нафақат Ўзбекистонни, балки қўшни давлатларни ҳам «ёритган» компания. Унинг яратилиши, ривожланиши ва тадбирлари тўғрисида бизнинг материалларимизда батафсил танишинг.

11 ноябрь куни ажойиб тадбир бўлиб ўтди: «Akfa Lightning LED» компанияси ўзининг биринчи ўн йиллигини нишонлади. Тадбирда дастлабки 10 йиллик ишлар якунлари сарҳисоб қилинди ва келажак режалари аниқланди. Шунингдек, компаниянинг яратилиши ва ривожланишига ҳисса қўшган ходимларга эсдалик совғаларини топширилди.

Яратилиш ва ривожланиш тарихи

Компания ўз фаолиятини 2010 йилдан  бошлади. Ўшанда асос солинган «Akfa Lightning» – энергия тежовчи лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Компания ўз олдига Ўзбекистон аҳолисининг узоқ ишлатиладиган ва ишончли ёруғлик манбаларига бўлган истеъмол талабини тўлиқ қондиришни мақсад қилиб қўйган эди. Аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган лампаларга бўлган талаб, тез орада мамлакатимиздан ташқарида ҳам ошиб борди!

Ўша вақтда «Akfa Lightning»  спираль люминесцент лампалар ишлаб чиқарувчи Марказий Осиёдаги ягона компания эди. Компания томонидан ишлаб чиқарилган лампаларнинг биринчи модели: Full spiral деб номланар эди. Орадан бир йил ўтиб, 2011 йилда ишлаб чиқариш кенгайтирилди ва бозорга яна икки турдаги энергия тежовчи лампалар моделлари: «Hаlf spiral» ва «U-tube» чиқарилди. Шу нарсани қайд этиб ўтиш лозимки, 10 йил ичида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ассортименти 100 баробардан ортиққа кўпайди ва ҳозирда 300 дан ортиқ маҳсулот турлари мавжуд.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг юқори сифати «Akfa Lightning»га халқаро бозорга чиқиш ва бутун МДҲ ҳудудида лампаларни экспорт қилиш имкониятини яратди. Ўшанда лампочкалар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Украинага экспорт қилина бошланди. Қўшни давлатлардаги харидорлар лампаларга яхши баҳо беришди ва бугунги кунда ҳам уларни харид қилишда давом этмоқдалар!

Бозор ва технологиялар бир жойда турмайди, шу сабабли, «Akfa Lightning» ўз ривожланиш йўлида давом этди ва 2014 йилда «LED» технологияси бўйича инновацион лампаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Айнан шу ҳолат, Компания ривожланишининг янги йўналиши ва ребрендинг сабабчиси бўлиб хизмат қилди, шу даврда компания номи ўзгарди ва бугунги кунда биз биладиган «Akfa Lighting LED» компаниясига айланди. Ребрендинг омадли ўтди ва янги ном остида компания ўз маҳсулотлари қаторини анча кенгайтирди.

2017 йилгача, компания LED-лампаларни ишлаб чиқарувчи биринчи ва ягона компания бўлиб қолди.  «Akfa lighting LED»  тарихи нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё учун ҳам бетакрордир. Компания ҳудуддаги кўп сонли давлатларга экспортни ривожлантирган, доимо ўзининг юқори мавқедаги ишончлилиги ва сифатини исботлаб келувчи компаниялардан биридир!

Агар сиз « Akfa Lighting LED» ишлаб чиқарган лампаларни бирор марта ҳам харид қилмаган бўлсангиз ҳам, сиз айнан шу компания ишлаб чиқарган маҳсулотларни бир неча марта кўргансиз ва улардан фойдалангансиз. Бир неча йилдан буён, « Akfa Lighting LED» компаниясида ишлаб чиқарилган ёруғлик манбалари, Ўзбекистоннинг барча катта савдо марказларида, шаҳар биноларининг меъморий ёритилишида, шунингдек, кўчалар ва ишлаб чиқариш ҳудудларини ёритишда ишлатилиб келинади.

«Akfa Lighting LED» ишлаб чиқарган лампалар ва ёритгичлар – бу  идеал мослик бўлиб, бу ерда сифат нархдан анча юқори юради.

«Akfa Lighting LED» фақатгина ёритиш мосламаларни ишлаб чиқариш билан чегараланмади ва доимо ўз фаолиятини кенгайтириб борди. Шу тариқа бозорда янги брендлар: «VESTA electric» (розеткалар ва ўчиргичлар), «Lucem» (ёруғлик қурилмалари) ва «City led» (LED мониторлар) пайдо бўлди. Шунингдек, дунёга машҳур компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш натижасида, Ўзбекистон бозорида қуйидаги брендларнинг маҳсулотларини харид қилиш имконияти яратилди. Philips lighting, Samsung business dispiay, Schneider electriс, Siemens.

Биринчи 10 йиллик фаолияти давомида, «Akfa Lighting LED» компанияси, ўзининг асосий иш принципи сифатида: ишончли, тежамкор, экологик жиҳатдан хавфсиз бўлган лампалари  ва ёритиш ускуналарини ишлаб чиқаришни кўради! Шунингдек, доимо ривожланиш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларда янги технологияларни қўллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Шу тариқа, тез кунларда Ўзбекистон бозорида Smart-технологиялар ишлатилган лампалар пайдо бўлади. Бу кенг ранглар палитрасига эга, ўзига хос лампалар бўлиб, уларни смартфонга ўрнатилган иловадан туриб бошқариш мумкин бўлади!

«Akfa Lighting LED» компанияси ҳақида батафсил маълумот олиш учун:

Сайт: akfalighting.uz

Instagram: @akfa_lighting_official

Facebook: fb.com/akfalighting

Таклиф этиладиган турли-туман маҳсулотлар ассортиментини қуйидаги манзилда жойлашган «Akfa lighting LED» шоурумида кўришингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли, 2.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид