Ўзбекистон | 23:29 / 13.11.2020
9305
1 дақиқада ўқилади
Аксилкоррупция агентлигига қайси масалаларда энг кўп мурожаат тушаётгани маълум бўлди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксари – суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар ва маҳаллий ҳокимликлар мансабдорлари устидан шикоятлардир.
Агентлик вакилининг Kun.uz'га тақдим этган октябр ойи ҳисоботига кўра, октябр ойида идорага фуқаролардан жами 275 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар қуйидагилар бўлган:
- суд қарорларидан норозиликлар – 20,4 фоиз;
- маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар – 7,6 фоиз;
- ер майдони ажратилмаётгани, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётгани бўйича – 6,2 фоиз;
- фирибгарлик жиноятлари юзасидан – 5,5 фоиз;
- прокуратура қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётгани бўйича – 5,1 фоиз;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан – 5,1 фоиз.
Аввалроқ агентлик коррупция сабаб чет давлатларга чиқиб кетган активларни қайтариш бўйича Буюк Британия амалиётини ўрганаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
18:55 / 19.09.2024
Коррупция оқибатида давлатга энг кўп зарар етказган вилоятлар маълум қилинди
11:41 / 13.09.2024