Ўзбекистон | 14:41 / 13.11.2020
8895
1 дақиқада ўқилади

Ялпи ички маҳсулот таркибида қурилиш тармоғининг улуши ошди

Жорий йилнинг 9 ойи якунларида ялпи ички маҳсулот таркибида қурилиш тармоғининг улуши 7,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоиз пунктга ошган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нарxларда 408,3 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 27,3 фоиздан 27,9 фоизга (0,6 фоиз пунктга), қурилиш тармоғининг улуши – 6,9 фоиздан 7,4 фоизга (0,5 фоиз пунктга) ошган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноатнинг улуши 29,3 фоиздан 28,5 фоизга (0,8 фоиз пунктга), хизматлар соҳасининг улуши 36,5 фоиздан 36,2 фоизга (0,3 фоиз пунктга) камайган.

Мавзуга оид