Алиев Россия ва Туркия Тоғли Қорабоғдаги хавфсизликни таъминлашда қатнашишини айтди
Туркия парламенти президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Озарбойжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги фармонини маъқуллади.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Россия ва Туркия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғдаги "озарбойжонлар ва арманлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича операцияларда" иштирок этишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия, Озарбойжон ва Арманистоннинг Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотини минтақадаги барча мамлакатлар қўллаб-қувватлади.
"Барча қўшниларимиз қўллаб-қувватлашларини билдирди. Икки қўшнимиз - Россия ва Туркия озарбойжонлар ва арманлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича операцияларда иштирок этади", - деди Алиев.
9 ноябрда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзолади. Унга кўра, Озарбойжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида қолади, минтақада россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилади.
Аввалроқ Туркия парламенти президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Озарбойжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги фармонини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
09:50 / 20.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
22:04 / 03.09.2024
Озарбойжон ва Ўзбекистон паром ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
07:42 / 02.09.2024
Озарбойжондаги парламент сайловларида Алиевнинг партияси ғалаба қозонди
18:55 / 30.08.2024