Ўзбекистон | 14:29 / 18.11.2020
37373
1 дақиқада ўқилади

Мажбурий ижро бюросига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги қарорига асосан Ҳасан Муродович Кабиржонов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида иш бошлади.

Ҳасан Кабиржонов бунга қадар Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Аввалроқ, Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Мавзуга оид