Жаҳон | 16:04 / 19.11.2020
5477
1 дақиқада ўқилади

Оксфорднинг коронавирусга қарши вакцинаси кекса ёшлиларда яхши натижа кўрсатди

Олимлар вакцинанинг ушбу хусусияти муҳим эканлигини таъкидламоқда, чунки кекса ёшдагилар хатар гуруҳига киради.

Фото: Schott

Оксфорд университети ва AstraZeneca ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцина ёши 60дан ошган инсонларда яхши натижа кўрсатди. Бу ҳақда Lancet хабар бермоқда.

Қайд этилишича, синовда иштирок этганларда ножўя таъсирлар ёшлардагига нисбатан камроқ кузатилган.

Эмлашдан сўнг ножўя таъсирлар енгил шаклда бўлган, кучлироқ таъсир эса вакцинация билан боғлиқ эмаслиги айтилмоқда. Вакцина иккинчи марта киритилганидан кейин ножўя таъсирлар пайдо бўлиши янада камайган. 

 Тадқиқот 560 кишидан иборат гуруҳда ўтказилган бўлиб, уларнинг 240 нафари ёши 69дан ошганлар бўлган. Синовда оғир сурункали касаллиги бўлмаган кекса ёшлилар қатнашган.

Олимлар вакцинанинг ушбу хусусияти муҳим эканлигини таъкидламоқда, чунки кекса ёшдагилар хатар гуруҳига киради.

Айни кунгача Россиянинг Sputnik V, Pfizer ва BioNTech ҳамда Moderna компаниялари вакциналари яхши самарадорлик кўрсатганлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид