Ўзбекистон | 11:56 / 19.11.2020
4562
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган тиббиёт контейнерларини юборди 

Ўзбекистондан яна бир гуманитар юк ортилган поезд Қирғизистонга юборилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Фото: railway.uz

Қайд этилишича, 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерлари қўшни давлат «Қизил-Қия» темир йўл станциясига етиб келган. 

«Улар юқумли касалликлар шифохонаси қурилишига йўналтирилган. Яқин келажакда қардош давлатга яна бир хил модулли иншоотларни юбориш режалаштирилган», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Ўзбекистон президенти ташаббуси билан биродар Қирғизистон халқини қўллаб-қувватлаш тадбири доирасида ташкил этилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Қирғизистонга 3 минг тонна буғдой юборганди

Мавзуга оид