Спорт | 15:00 / 19.11.2020
4037
4 дақиқада ўқилади

«Samarkand Half Marathon 2020»: шаҳар ва клублар бўйича ғолиблар тақдирланди

17 ноябр куни шаҳар ва клублар мусобақаси якунлари сарҳисоб қилинди. Тадбир якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ташкилотчилар ва ҳамкорлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш истагини билдириб, ғолиблар номини эълон қилди.

Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра: «Samarkand Half Marathon»нинг ўзига хос хусусияти яриммарафонда иштирок этиш учун махсус ташкил этилган югуриш клубларининг иштироки бўлди. Турли компания ва корхоналар вакиллари томонидан шакллантирилган ҳаваскор ва корпоратив югуриш клублари республикамизнинг аста-секин кенгайиб бораётган югуриш жамғармасининг таркибий қисмига айланди.

Ғолиблар «Югурувчи пойтахт» ва «Энг яхши клуб» номинацияларида 3 та ўрин бўйича тақдирландилар. Натижаларга кўра, катта фарқ билан «Югуриш пойтахт» мукофотига:

  • Тошкент шаҳри 5581 км билан сазовор бўлди, иккинчи ўринни Душанбе шаҳри 370 км;
  • учинчи ўринни Самарқанд шаҳри 266 км натижалари билан ҳамда энг яхши клуб
  • «Tashkent runners» клуби 943 км, иккинчи ўринни «Sporty Family» клуби 777 км, учинчи ўринни «Tourism runners» клуби 563 км натижалари билан қўлга киритишди.

Матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этиб  яриммарафон якунларига кўра фикр билдирди:

«Виртуал югуришнинг умумий статистикасига мувофиқ, бутун дунё бўйлаб 35 мамлакатдан 3000 нафардан ортиқ инсон иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлиги қайд этилди. Бу рақамлар инсонларнинг атрофида содир бўлаётган воқеаларга бефарқ эмаслигини англатади. Бундан олдинги ўтказилган марафонимизда иштирокчилар 1.582 нафарни ташкил этган бўлса, кўриб турганингиздек, бу йил уларнинг сони икки баробарга ошган ва ишончимиз комилки, ошиш давом этади. Хайрия ишига ўз ҳиссасини қўшишни истаганлар сони жуда кўпчиликни ташкил қилганлиги боис, жорий йилнинг 1 декабрига қадар яриммарафон рўйхатидан ўтишни давом эттиришни маъқул кўрдик. Рўйхатдан ўтганлар сонининг ошиши аутизмга чалинган инсонларга ёрдам тариқасида тўпланаётган маблағлар тушумининг ошишини англатади..»

2020 йилда Samarkand Half Marathon лойиҳаси аутистик характерга эга бузилишларга бағишланди. Лойиҳа доирасида бу йилги ўқув дастурлари онлайн тарзда ўтказилиб, уларнинг аксарияти Samarkand Half Marathonнинг ижтимоий тармоқларида чоп этилган очиқ Zoom учрашувлар, ҳаволалар форматида ўтказилди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ташкилотчилар томонидан одамларнинг хайрия ташаббусларида бажонидил иштирок этаёганлигини эътироф этиши, уларнинг лойиҳага бефарқ эмаслигидан далолат билдиришини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Гаяне Умерова Тошкент ва Самарқандда бадиий студиялар учун дизайн лойиҳасини яратадиган меъморни танлаш учун очиқ танлов бошланганини эълон қилди.

Жиззахда ва Бўстонлиқ туманида ҳам югуриш мусобақаларини ташкил этишга қарор қилинди, дунёда машҳур бўлган янги «Скандинавча юриш» биринчи марта расман эълон қилинди ҳамда мусобақага 12 ёшгача бўлган болалар учун янги “Kids Race” болалар югуриш мусобақаси қўшилди.

Яриммарафон маданий дастурига Beat Film Festival (Россия) билан ҳамкорликда тайёрланган ҳамда Тошкент ва Самарқанддаги очиқ жойларда намойиш этилган, шунингдек, онлайн кўриш учун яриммарафон сайтига жойлаштирилган кинокартиналар ҳам киритилди. Бундан ташқари, Тошкентдаги Замонавий санъат маркази ва Centro Samorotto (Италия) ҳамкорлигида яриммарафон веб-сайтида жойлаштириш учун АСБли болаларга мўлжалланган бир қатор маҳорат дарслари тайёрланган.

Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Мавзуга оид