Иқтисодиёт | 17:02 / 23.11.2020
8344
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари импорти камайди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 471,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 млн АҚШ долларига кам.
Ўтган 10 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
Россия – 433,7 млн;
Хитой – 14,6 млн;
Туркия – 5,2 млн;
Беларусь – 3,5 млн;
Италия – 2,7 млн АҚШ доллари
Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 49та хорижий давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.
Мавзуга оид
10:08 / 02.09.2024
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
12:30 / 01.09.2024
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони 51,4 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги
22:16 / 30.08.2024
Бу йил Японияда 40 мингга яқин одам уйида ёлғиз вафот этди
21:03 / 28.08.2024