Жаҳон | 11:55 / 23.11.2020
5523
1 дақиқада ўқилади

Республикачи сенатор Трампни ҳокимиятни топширишга чақирди

Фото: Getty Images

Америкалик сиёсатчи, республикачилар партияси вакили Лиза Мурковски партиядоши Доналд Трампнинг ҳукуматда қолишга уринишларини танқид қилди.

«Ҳокимиятни тўлиқ ва расмий топширишни бошлаш керак», деган Трамп сайловларда ғолиб чиққан Аляска штатидан сайланган сенатор Лиза Мурковски.

Cенатор Трампнинг сайлов натижаларига қарши чиқишга бўлган уринишларини ҳам қоралади: «Ҳар бир штат эркин ва адолатли сайлов жараёнини таъминлаш учун иш олиб борди. Президент Трамп ўз даъволарини суд орқали юбориш имкониятига эга эди ва шу пайтгача судлар уларни асоссиз деб топди», деган Мурковски. Сенаторнинг фикрича, Трамп штатлардаги қонунчилик вакилларига қарши кескин босим ўтказиш кампаниясини олиб бормоқда.

Олдинроқ Трампни сайловдаги фирибгарлик тўғрисида далиллар келтиришга ёки Байденнинг ғалабасини тан олишга ундаётган республикачилар тобора кўпайиб бораётгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид