Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди. Аввалги прокурор Сирдарёга ишга ўтганди
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бахтиёр Аҳмедов 2014 йилгача Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани прокурори лавозимида ишлаган, сўнгги вақтларда Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябр куни 2017 йилнинг июнидан бери Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланганди.
25 ноябр куни эса адлия катта маслаҳатчиси, Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Шоҳрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди
18:15 / 28.10.2024