Жаҳон | 15:59 / 28.11.2020
2760
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ мамлакатларни коронавирусга қарши тестлар ўтказишни кўпайтиришга чақирди

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, ташкилот мамлакатларнинг локдаундан локдаунга ўтишларини истамайди.

Фото: Imago/Xinhua

Коронавирус юқтириш ҳолатлари камайиши қайд этилаётган мамлакатлар назоратни сусайтирмаслиги лозим, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирусга қарши кураш бўйича раҳбари Мария ван Керҳове.

 У барча мамлакатларни коронавирусга тестлар ўтказишни кўпайтиришга чақирди. Унинг қайд этишича, ЖССТ мамлакатларнинг локдаундан локдаунга ўтишларини истамайди.

 Worldometers сайти маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ 61,63 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, беморларнинг 1,44 миллион нафардан ортиғи вафот этган.

 ЖССТ шунингдек, коронавирусга қарши вакциналар айрим мамлакатлар дуч келаётган тўлқинларни пасайтирмаслигини, қўшимча чоралар билангина пандемияни тўхтатиш мумкинлигини қайд этмоқда.

Мавзуга оид