Ўзбекистон | 07:34 / 30.11.2020
24032
1 дақиқада ўқилади

Қорга бурканган Қорақўрғон (фотогалерея)

Пичоқлари билан машҳур Чуст ўзининг баҳаво табиати билан ҳам Наманганнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Айниқса, туманнинг тоғолди ҳудудларида табиат жуда чиройли.

Чустнинг Қорақўрғон қишлоғи ҳам туманнинг тоғолди ҳудудида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Қишлоқда қир-адирлар кўп бўлгани туфайли аҳоли асосан қўй ва эчки боқиш, боғдорчилик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланади.

Шаҳар шовқини, ҳаёт ташвишларидан толиққан инсон Қорақўрғонни кўрса, руҳи кўтарилади. Баҳорда, дарахтлар яшил бўлган вақтда гўзал бўлувчи Қорақўрғон қишда ҳам қорга бурканиб, ўзгача гўзаллик касб этади. Қорақўрғондан олинган суратларни сизга ҳам илиндик.

Kun.uz мухбири Тоҳиржон Турсунов олган суратлар

Мавзуга оид