Ўзбекистон | 08:05 / 03.12.2020
5037
1 дақиқада ўқилади

ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин

Энди олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида авторизациядан ўтиш ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдириш керак. 

Маълум қилинишича, ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетга юборилади. Хизмат бепул.

Мавзуга оид