«Спутник V» вакцинасининг сотувга чиқиш нархи тасдиқланди
Ҳозирги кунда Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, Жанубий Корея ва яна 4 та мамлакатдаги заводларда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 миллион дозага чиқариш борасида келишувга эришилган.
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасининг ишлаб чиқарувчидан сотувга чиқадиган чекланган нархини тасдиқлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Алексей Кузнецов маълум қилди.
«Унинг нархи иккита компонент учун 1942 рублни (26,1 доллар) ташкил этади. Беш дона икки компонентли тўпламдан иборат қадоқ нархи 9710 рубл атрофида (130,7доллар) рўйхага олинди», — деди Кузнецов.
Аввалроқ Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессиясида “Спутник V” вакцинасининг бир дозаси нархи 10 доллардан камроқни ташкил қилишини айтганди.
Айни вақтда Россия вакцинасининг синовлари Беларус, Венесуэла, БАА ва Ҳиндистон каби давлатларда ўтказилмоқда. Хориждан туриб вакцина синовларида қатнашаётганларнинг умумий сони 5 минг кишидан, мамлакат ичидаги кўнгиллилар эса 40 минг кишидан ошиб кетган.
Шунингдек, ҳозирги кунда Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, Жанубий Корея ва яна 4 та мамлакатдаги заводларда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 миллион дозага чиқариш борасида келишувга эришилган.
Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилган.
4 декабр куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан ўзи коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келгани хабар қилинди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.12.2021
Тадқиқот: «Спутник V» омикронни умуман нейтраллаштира олмайди
22:25 / 05.12.2021
Саудия Арабистонига “Спутник V” билан эмланганлар киришига рухсат берилади
17:32 / 28.10.2021
Россияда коронавирусга қарши бурун орқали олинадиган вакциналар ишлаб чиқилмоқда
02:19 / 03.10.2021