Ўзбекистон элчихонасида Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Ар-Риёддаги Ўзбекистон элчихонасида Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистоннинг инвестицион ва экспорт салоҳияти ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги иқтисодий муносабатларга бағишланган тақдимот ҳам ўтказилган.
«Шунингдек, анжуман иштирокчилари ватан равнақини таъминлашга қаратилган лойиҳаларда фаол қатнашишга чақирилди. Жумладан, юртимизга инвестициялар киритиш, туристлар жалб этиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди», — дейилади хабарда.
Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистондан Саудия Арабистонига маҳсулотлар экспорт қилишда Подшоҳликнинг сертификация жараёни ва томонлараро логистикага оид мавжуд муаммоларни ҳал этиш истиқболлари бўйича ҳам фикр алмашилди.
Ватандошларнинг фикрига кўра, икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва логистика масалаларини енгиллаштириш Ўзбекистондан Саудия Арабистонига экспорт ҳажмини кўпайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024