Руминия бош вазири истеъфога чиқди
Руминия бош вазири Людовик Орбан мамлакатда 6 декабрда ўтган парламент сайловларида у бошчилик қилувчи Миллий либерал партия ютқазгандан кейин истеъфога чиқди. Орбаннинг таъкидлашича, у янги муддатга бош вазир лавозимига илгари сурилмайди.
Romania-Insider нашрининг хабар беришича, Орбан таркибига ўнг центрист партиялар кирадиган янги коалицияни шакллантириш жараёнига қўшилади.
Орбан ўз телемурожаатида ўз мажбуриятларини тўлақонли бажарган ҳолда кетаётганини айтган. Аввалроқ мухолиф партия унинг ҳукуматини пандемияни енгиб ўтишдаги қадамлари учун танқид қилганди.
Руминия президенти Клаус Йоханнис мудофаа вазири Николае Чукени янги парламент янги ҳукумат учун овоз бермагунча вақтинча бош вазир лавозимига тайинлади.
Руминияда ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, мухолиф Социал-демократик партия (PSD) 30,5 фоиз, ҳукмрон Миллий либерал партия эса (PNL) 29 фоиз овоз тўплаган.
Бироқ таъкидланишича, социал-демократлар ҳукуматни шакллантира олиши даргумон, чунки либералларда кўпроқ иттифоқдошлар бор.
Мавзуга оид
23:05 / 19.10.2024
Ҳаво маконининг бузилиши: Руминия қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:30 / 17.09.2024