Антимонополия қўмитаси вакили «Ўзавтосаноат» тафтиш комиссия аъзолигидан чиқарилди
«Ўзавтосаноат» АЖнинг тафтиш комиссияси аъзоси Мустафина Виктория Валерьевнанинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди ва унинг ўрнига бошқа идора вакили тафтиш комиссияси аъзоси сифатида тасдиқланди.
«Ўзавтосаноат» АЖнинг тафтиш комиссияси аъзоси Мустафина Виктория Валерьевнанинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди ҳамда унинг ўрнига Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи Бадалбоев Шерзод Алижон ўғли тафтиш комиссияси аъзоси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда жамият бошқарув органининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган қарорда маълумот берилган.
Жамият тафтиш комиссияси аъзоси бўлган Виктория Мустафина айни пайтда Монополияга қарши курашиш қўмитасида Товар, молия ва рақамли бозорларда бозор концентрациясини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Мустафина ўз аризасига кўра комиссия аъзолигидан кетган.
«Давлат активларини бошқариш агентлиги жамиятнинг ягона акциядори сифатида агентлик бошқарма бошлиғини тафтиш комиссия аъзолигига тасдиқлади», — дейди Ибодов.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомга кўра, тафтиш комиссияси жамиятнинг назорат органи бўлиб, компания ягона акциядори томонидан сайланади. Ушбу комиссия компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини ички назорат қилишни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 11 декабр куни Тошкент шаҳар маъмурий суди «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:18
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024