Жаҳон | 20:27 / 10.12.2020
9044
1 дақиқада ўқилади

Time «Йил одами» номига номзодлар рўйхатини эълон қилди

 Рўйхатдан Доналд Трамп, Жо Байден, Энтони Фаучи ва тиббиёт ходимлари жой олди.

Фото: time.com

Американинг Time журнали «Йил одами» номига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга тўрт киши киритилди. Булар америкалик сиёсатчилар Доналд Трамп ва Жо Байден ҳамда инфекционист Энтони Фаучидир. Шорт-листдан шунингдек, коронавирус пандемияси даврида инсонлар ҳаётини қутқариш билан шуғулланган тиббиёт ходимлари ҳам жой олди.

Time журнали 1927 йилдан «йилнинг фахрли инсони»ни аниқлашни йўлга қўйган. Кейинчалик у «йил одами»га ўзгарди. Мамлакат ва бутун дунёга йил давомида энг кўп таъсир кўрсатган шахс ёки бир неча киши «йил одами» деб эълон қилинади.

 2019 йилда швециялик мактаб ўқувчиси – эколог-фаол Грета Тунберг «йил одами» деб эълон қилинган.

Аввалроқ Time 15 ёшли ихтирочини «йил боласи» деб топганди.

Мавзуга оид