Жаҳон | 00:01 / 11.12.2020
4299
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида Pfizer вакцинасини қўллашга рухсат берилди

Фото: Global Look Press

Саудия Арабистонининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифати бўйича санитар назорат бошқармаси Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасининг рўйхатга олиниши ва қўлланишини маъқуллади. 

Бошқарма бу қарорга келишдан аввал вакцинанинг синовлари натижалари бўйича 24 ноябрда тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиққан. Шунингдек, бошқарма турли экспертлар ва компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашган.  

“Масаланинг барча техник ва илмий жиҳатлари муҳокамасидан кейин вакцинани рўйхатга олиш ва қўллашга рухсат беришга қарор қилинди”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, вакцинанинг подшоҳликка етказилиши ва у билан эмлаш бошланиши муддатлари кейинроқ эълон қилинади.

Шу билан бирга, Саудия Арабистони ҳукумати вакцинанинг хавфсиз эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатга етказилувчи вакцинанинг ҳар бир партиясидан намуналарни текширишни режалаштирмоқда.  

Мавзуга оид