Таиландда хавфли вирус тарқалди
Вирус юқтирганларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва бўғимларда оғриқ кузатилмоқда.
Таиланднинг Паттайя шаҳрида чикунгуня вируси чақирадиган касалликка чалиниш ҳолатлари кескин кўпайди. Бу ҳақда The Thaiger ёзмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, инфекция ташувчи чивинлар орқали тарқалган. Вирус юқтирганларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва бўғимларда оғриқ кузатилмоқда.
Маҳаллий мэр Сонтхая Кхунплюем соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига вазиятни назоратга олишни буюрган. Бундан ташқари, ҳокимият чивинларга қарши курашувчи ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳамда турғун сув ҳавзаларини – меҳмонхона ва корхоналардаги фонтанлар сонини камайтиришни сўраган.
«Маҳаллий аҳоли чикунгуня безгаги тўғрисида ҳамда ундан қандай сақланиш борасида хабардор қилинди. Уларга чивинлар кўпайиши учун қулай шароит мавжуд бўлган сув манбаларига яқинлашмаслик тавсия қилинди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:17 / 19.09.2024
Таиландда питон чангалида қолиб кетган аёл икки соатдан кейин қутқариб олинди
10:20 / 13.09.2024
Таиландда кузатилган тўфон оқибатида жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
22:48 / 06.09.2024
Таиланднинг янги ҳукумати сиёсий нотинчликлардан кейин қиролга қасамёд келтирди
23:40 / 01.09.2024