Жаҳон | 14:41 / 19.12.2020
6912
1 дақиқада ўқилади

Чили президенти жамоат жойида ниқоб тақмагани учун жаримага тортилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Чили президенти нотаниш қиз билан пляжда ниқобсиз селфига тушаётгани тасвирланган лавҳа тарқалганди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Чили президенти Себастян Пинера жамоат жойида ниқоб тақмагани учун 2,5 млн песо (3,5 минг долларга яқин) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Вальпараисо региони соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Чили президенти нотаниш қиз билан пляжда ниқобсиз селфига тушаётгани тасвирланган лавҳа тарқалганди. Бу мамлакат бўйлаб катта резонанс келтириб чиқарди.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, Чилида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 581 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 16 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Япония бош вазири бир неча кишилик зиёфатда қатнашганлиги учун халқдан узр сўраганди.

Мавзуга оид