Иқтисодиёт | 18:08 / 21.12.2020
15890
1 дақиқада ўқилади

Саидқаҳҳор Холхўжаев МБ раиси ўринбосарлигидан кетди. У вазирликка ишга ўтган

Марказий банк раиси ўринбосари Саидқаҳҳор Холхўжаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумотни вазирлик ахборот хизмати раҳбари Дилдора Жўраева Kun.uz’га тасдиқлади.

Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

У ўз фаолиятини 2002 йилда «Асака» банк Шайхонтоҳур филиалида бошлаб, 2015 йилда шу банк тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2015-2017 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик иқтисодий саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш шуъбасининг Банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

2017-2019 йилларда «Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатган.

У 2019 йил мартида Марказий банк раисига ўринбосар бўлганди.

Мавзуга оид