Ўзбекистон | 17:25 / 24.12.2020
12219
1 дақиқада ўқилади

Нурмат Отабеков: «Бир нечта давлатлар «қизил» рангга киряпти. Бу — хавф дегани»

Халқаро пресс-клубнинг “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзусига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эпидемиологи Нурмат Отабеков Ўзбекистоннинг 8 та мамлакат билан авиақатновларни тўхтатиши сабабларини айтди.

«Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил — олов рамзи, хавф белгиси. Бугунги кунда Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка давлатлари «қизил» рангга киряпти. Демак, бу хавф дегани. Махсус комиссия қарори билан ҳозир 8 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.

Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам чет элдан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу»,- деди ССВ бош эпидемиологи.

Унинг сўзларига кўра, пандемия даврида Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари уюшган ҳолда олиб келинди. Касаллик манбалари битта жойга жамлангач, жиловлаш ишлари билан шуғулланилди. Олиб борилган ишларнинг самараси ўлароқ ҳозир республикада барқарор вазият сақланиб турибди.

Мавзуга оид