Жаҳон | 16:56 / 24.12.2020
3632
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Sinopharm компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

Хитойда коронавирусга қарши 11та вакцина клиник синовдан ўтказилмоқда.

Фото: Visual China Group

Хитой дори воситаларини мувофиқлаштириш ташкилоти Sinopharm фармацевтика корпорациясининг коронавирусга қарши инактивлашган вакцинасини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот баёнотида айтилмоқда.

Қайд этилишича, вакцина яқин вақт ичида бозорга чиқади.

Аввалроқ Sinopharm 2021 йилда коронавирусга қарши 1 млрд дозагача вакцина ишлаб чиқаришни режалаштиргани маълум қилинганди.

Хитойда коронавирусга қарши 11та вакцина клиник синовдан ўтказилмоқда. Тўртта вакцина клиник синовларнинг учинчи босқичига ўтган.

Мавзуга оид