Баҳоловчиларга ва риэлторларга малака сертификатларини бериш тартиби тасдиқланди
Баҳоловчиларга ва риэлторларга малака сертификатларини бериш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб баҳоловчиларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизмати ва риэлторларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.
Ариза берувчилар малака сертификатларини олиш бўйича сўровнома тўлдиради. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (баҳоловчилар учун):
- олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий таълим муассасасида таълим олинганлиги ҳақидаги ҳужжат (Ўзбекистонда тан олинган);
- 3,5 х 4,5 ҳажмидаги электрон фотосурат;
- баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси;
- баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси (халқаро баҳоловчи сертификатига эга талабгорлар учун);
- меҳнат дафтарчасининг нусхаси (баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида иш стажининг борлигини тасдиқлайдиган “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма).
Риэлторлар малака сертификатини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- 3,5 х 4,5 ҳажмидаги электрон фотосурат;
- риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси.
Малака сертификатларини берганлик бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Малака имтиҳони санаси, жойи ҳақидаги маълумотлар имтиҳондан 15 кун олдин, малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб сайтида имтиҳон санасидан 5 кун олдин эълон қилинади.
Талабгор риэлтор ёки баҳоловчилар малака сертификатини олиш учун тест топширади. Тест 75та саволдан иборат бўлиб, умумий 45 дақиқа вақт берилади. Талабгор тест саволларининг 70 фоиздан кам бўлмаган қисмига тўғри жавоб берса, малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.
Талабгор малака сертификатини олиш бўйича имтиҳонни муваффақиятли топширса, имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда QR код қўйилган малака сертификатини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.
Мавзуга оид
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
07:31 / 25.04.2024
Тошкентда инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
12:06 / 28.02.2024
Халқаро IT-сертификатни олиш харажатини қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
07:50 / 26.02.2024